ИДИЛ

ИДИЛ, Итиль — 8 — 10-а. ларда Хазар хоқонлигининг пойтахти. Ҳоз. Астрахон ш. дан юқорида, Идил (Волга) дарёсининг ҳар иккала қирғоғида ва кичик оролда жойлашган. Идилда хазарлар, турклар, славянлар, яҳудийлар яшаган. Аҳолиси чорвачилик, деҳқончилик, балиқчилик, ҳунармандчилик ва савдо б-н шуғулланган. Идилда хоқон саройи, ибодатхоналар, мактаблар, ҳаммомлар ва бозорлар бўлган. Турар жойлари чайлалар, кигиз ўтовлар ва ертўлалардан иборат бўлган. 965 й. да Киев князи Святослав I Игоревич томонидан вайронага айлантирилган.