ИДИОМА (юн. idioma — хусусият, ўзига хослик) — фразеологизмлар (қ. Фразеология) тури; муайян бир тилга хос бўлиб, бошқа тилларга айнан таржима қилиб бўлмайдиган нутқ бирлиги ёки ибора: «думи ҳуржун», «семизликни қўй кўтаради», «тили бир қулоч» каби. Идиома сўз бирикмаларидан: («икки қўлини бурнига тиқиб», «бутун маҳаллани бошига кўтармоқ»), этимологик ва тарихий маълумот талаб этувчи сўзлардан («ran десанг қоп-қоп, иш десанг Кўҳи Қофдан топ», «Даққи Юнусдан қолган» ва ҳ. к.), этимологик исботлаш, асослаш қийин бўлган сўз ва иборалардан («оёғини қўлига олиб», «бити тўкилди») иборат бўлиши мумкин. Идиомалар, одатда, кўчма маънога эга бўлади ва бадиий адабиётда киноя, крчи-риқ маъноли образлиликни яратувчи воситалардан бири сифатида қўлланади. Идиомаларни бошка тилга ўгиришда уларнинг ўша тилдаги муқобилини то-пиш керак бўлади. Mac, рус тилидаги «Как ни корми волка, он всё в лес смотрит» И. си ўзбек тилидаги «Кази-сан, қартасан, охир аслингга тортасан» И. сига мазмунан мос келади. Тилда бундай муқобил Идиома топилмаса, унинг мазмуни эркин ёки сўзма-сўз таржима қилинади. Mac, «И на нашей улице будет праздник» — «Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак» каби.
Ад.: Саломов F., Мақол ва идиомалар таржимаси., Т., 1961.