ИДИОМОРФИЗМ

ИДИОМОРФИЗМ (юн. idios — ўзига хос ва morphe — шакл) — минералларнинг ўзига хос кристаллографик шаклга эга бўлиши. Идиоморфизмни фанга немис петрографи Г. Розенбуш (1887) киритган. Тоғ жинсларида кўпинча гранатлар, дала шпатлари, амфиболлар, авгит, кварц, нефелин ва б., рудаларда эса пирит, арсенопирит ва б. идио-морф, қисман шакли йўқолган бўлса гипидиоморф ва бутунлай шаклсиз бўлса ксеноморф деб аталади.

Минералнинг Идиоморфизм даражаси унинг кри-сталланиш хусусияти ва магмадан ажралиб чиқиши вақтига боғлиқ. Идиоморф минераллар магмадан биринчи бўлиб кристалланади. Минералларни аниқлашда М. нинг аҳамияти муҳим.

Loading...