ИДРИС

ИДРИС — Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Ривоят қилишларича, Идрис ер юзида 365 й. яшаган. Бу олижаноб, тақводор инсонни Аллоҳ «юксак мартабага кўтарган» (Қуръони карим, 19:56—57). Исломшунослар Идрисни Библиядаги Эноҳ, баъзан Эздра каби афсонавий шахслар билан таққослайдилар. У ажал фариштасини алдаб, жаннатга кирган ва Аллоҳга садоқати учун қиёмат кунигача ўша жойда ёки етти осмоннинг бирида крлдирилган. Идрис ислом ривоятларидаги Илёс ва Хизр ҳазратлари сингари «абадий барҳаёт» қисобланади. У хат ва ёзувни, кийим тикиб, кийиниб юришни бошлаб берган, юлдузларга қараб тақдирни айтиб беришни, вақт ҳисобини билган пайғамбардир. Тикувчилар пири ҳисобланади.

Prev Article

ИДИШ

Next Article

ИЕРОГЛИФЛАР