ИДРИСИЙ

ИДРИСИЙ, ал-Идрисий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад [1100 — Сеута (Сибта), Марокаш — 1165 ёки 1161, Сицилия о. ] — араб географи ва сайёҳи. Испани-ядаги араб халифалигининг пойтахти Қуртуба (Кордова) ш. да таҳсил олган. Португалия, Франция, Англия ва Кичик Осиё я. о. га саёҳат қилган. И. Европада энг машҳур сайёҳ ҳисобланган. Тахм. 1138 й. Сицилиянинг Палермо ш. га келиб, Сицилия қироли Рожер II саройида яшаган. Қирол топшириғи билан 1154 й. ўша даврда дунёнинг илм ахлига маълум бўлган қисми харитасини тай-ёрлаган, уни кумуш ясси шарга ўйиб чизган ва қоғозга ҳам туширган. Харитага «Нузхат ал-муштоқ фи-ихтироқ ал-офоқ» («Саёҳатга муштоқ бўлганнинг уфкларга саргузаштлари») изоҳномасини ёзган (баъзан уни «Рожер китоби» ҳам дейишади). Идрисий асарларининг нусхалари кўп, бироқ бирорта ҳам тўла нусхаси сакланмаган; 16-а. дан бошлаб Европада бир неча марта нашр қилинган. Жумладан, лотин тилидаги таржимаси 1593 й. Римда нашр қилинган.

Идрисий харитасининг асли йўқолган, нус-хаси билан изоҳномасигина сақланиб қолган. И. Ерни 7 иқлимга бўлган (хар бир иқлим 10 қисмдан иборат). Идрисийнинг барча иқлимни ўз ичига олган асарлари ва унга илова қилинган хариталар (70 та) ўрта асрларда геогр. фанида энг мукаммал асар ҳисобланган, Европа ва Африка тарихи ва тарихий геогр. ни ўрганишда муҳим манба бўлган. Унда мусулмон Шарқидан ташқари Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатлари ҳақида турли-туман қизиқарли маълу-мотлар баён қилинган. Идрисий асарларини шахсан ўзи кўрган-билганлари, саёҳатчилар, савдогарлар, зиёратчилар ва турли мамлакатларни ўрганиш учун юборилган кишилар ахбороти асосида ёзган. У Ибн Ҳурдодбеҳ, Ибн Ҳавқал, Масъудий каби араб географлари ва саёҳатчилари асарларидан ҳам фойдаланган. Аммо Идрисий харитаси хатоликлардан холи эмас: Африка олисдаги Ҳин-дихитой ярим ороли билан туташ, Ҳинд океани кўл тарзида кўрсатилган, яъни Клавдий Птолемей дунё харитасидан айнан кўчирган.

Омон Бўриев.

Prev Article

ИДИШ

Next Article

ИЕНА