ИДРОК — тирик организмнинг маълумотларни қабул қилиб, қайта ишлаш жараёни; организмга объектив реалликни акс эттириш ва ташқи оламдаги янгидан-янги вазиятларни баҳолаб, шунга яраша ҳаракат қилиш имконини беради.
Идрок онгнинг, миянинг ижодий жараёнидир. Идрокнинг физиологик асоси бош мия ярим шарлари пўстлоғининг анализ ва синтез фаолиятидан иборат. Бу фаолият сезги аъзоларимизга таъсир қилиб турган нарсаларнинг битта ху-сусияти билан эмас, балки жами хусуси-ятларининг таъсири б-н боғлиқ. Идрок ана шу барча хусусиятлар ўртасидаги му-ваққат боғланиш (қ. Ассоциация) натижасида юзага келади. Инсон миясининг умумлаштирувчи фаолиятига асосланган Идрок жараёнига кишининг тажриба-си, билим, абстракт тафаккурнинг фаолияти ва б. хам иштирок этади (қ. Апперцепция). Шунинг учун кишилар айни бир нарса ёки хрдисани ёшлари, маълумотлари, турмуш тажрибалари, касблари, ижтимоий чиқишлари, характер, қобилият ва қизиқишларида кўринадиган шахсий хусусиятларига қараб ҳар хил Идрок қиладилар. Mac, тегишли ихтисоси бўлмаган кишининг бирорта янги машинани Идрок қилиши ихтисоси бор одамнинг Идрок ига Караганда тор ва юзаки бўлади.
Идрокнинг муҳим хусусиятларидан бири барқарор (констант)лигидир. Инсон бир вақтда Идрок қилган нарсани ўз хотирасида сақлаб қолиш ва уни кайта тиклаш қобилиятига эга. Бир нарсанинг ана шундай қайта тикланган тимсоли (қ. Тасаввур) И. жараёнининг ажралмас қисми. Идрокнинг хусусияти кўп жиҳатдан ҳиссий кечинмаларга (шодлик, ғамгинлик, тажанглик ва ҳ. к.) қам боғлиқ. Mac, кишининг таъби хира вақтида табиат манзаралари унга аллакандай сўниқдек кўринса, таъби чоғ вақтида у бутунлай бошқача кўринади.
Ғайрат Шоумаров.