ИЕРОГЛИФЛАР НАЗАРИЯСИ

ИЕРОГЛИФЛАР НАЗАРИЯСИ — гносеологик назария; унга кўра, сезгилар — нарсалар реал хоссаларининг шартли белгилари (символлар, иероглифлар)дир, сезгиларнинг нарсалар ҳамда уларнинг хоссалари билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ. Иероглифлар назариясини 19-а. охирида немис физиологи Г. Гельмгольц ишлаб чиққан. Бунда у немис физиологи Иероглифлар назарияси Мюллер ифодалаб берган «сезги органларининг ўзига хос энергияси қону-ни»га асосланган. Мазкур конунга кўра, сезишнинг ўзига хос хусусияти сезги аъзоларининг ўзига хос тузилганлиги билан белгиланади.

Loading...