ИЕЗУИТЛАР (лот. «Societas Jesu» — «Исо жамияти») — католиклар монахлик ордени аъзолари. Бу жамиятни 1534 й. да майда испан дворяни Игнатий Лойола Парижда тузган ва 1540 й. папа Павел III томонидан тасдикланган. У ўз олдига католицизмни ҳимоя қилиш ва ёйиш, папалик ҳокимиятини мус-таҳкамлаш вазифасини қўйди, контр-реформациянит асосий қуроли бўлиб қолди. Иезуитлар фақат Европа давлатларида эмас, Ҳиндистон, Япония, Хитой, Филиппинда ҳам тарқалди. 1610—1768 й. ларда Парагвайда «Иезуит давлати» мавжуд бўлди. Иезуитлар орденининг асосий тамойиллари: катъий марказлашиш, мавқеига қараб кичикларнинг катталарга сўзсиз бўйсуниши, орден бошлиғининг мутлақ нуфузи. Иезуитлар қар қандай жиноятни, агар у худо йўлида қилинган бўлса, оклайди. 20-а. да Иезуитлар клерикализминнг етакчи гуруҳига айланди.