ИГИР (Acorus) — кучаладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Илдизпояси йўғон. Барглари узун, наштарсимон. Кўпинча даре ва кўл қирғоқларида илашиб усади. Таркибида ошловчи модда бор. Илдизпоясидан эфир мойи олинади. Асосан, Шарқий Осиёда учрайдиган бошқа бир турининг илдизпояси қандолатчиликда ишлатилади.