ИГНА САНЧИБ ДАВОЛАШ

ИГНА САНЧИБ ДАВОЛАШ, акупунктура — организмнинг юмшоқ тўқималарига махсус игналар киритиб даволаш. Рефлектор терапия усулларидан бири. Хитой, Корея, Япония халқ тиббиётида Игна санчиб даволаш қадимдан маълум. Бунда гавданинг муайян (700 га яқин) нуқталарига киритилган игналар нерв учларини таъсирлайди. Таъсирланиш бош ёки орқа мияга, у ердан турли аъзоларга ўтади. Периферик нерв сис-темаси касалликлари, уйқу бузилиши, моддалар алмашинувининг ўзгариши, шикастланиш ва б. натижасида пайдо бўладиган бўғим ва мускул касалликларида қўлланилади. Зарурат туғилганда Игна санчиб даволаш билан бирга дори-дармонлар ҳам буюрилади. Игна санчиб даволашни врач белгилайди ва фақат шу соҳа мутахассиси ўтказади.

Loading...