ИГНА

ИГНА, нина — 1) тикувчилик, трикотаж ишлаб чиқариш, матбаа ва б. да кенг ишлатиладиган тикув қуроли. Тикувчилик И. сининг қўлда ва машинада тикадиган хиллари бор; қўлда тикадиган Игна хилма-хил йўғонликдаги пўлат симдан суйри, ўткир, ип ўтка-зиладиган тешикли қилиб ясалади. Улар узунлиги ва диаметрига қараб рақамларга бўлинади (мас, 1 дан 9-ракамгача бўлган Игнанинг йўғонлиги 0,6 дан 1,0 мм гача, уз. 30 дан 50 мм гача). Кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва ҳ. к. ти-кишда ишлатилади. Катта-кичиклиги ва йўғон-ингичкалигига қараб, чок И. си (чок тикиш учун), қавиқ И. си (қавиш учун), палак И. си (палак тикиш учун), сўзан Игнаси (ҳуржун, тўрва, этик, маҳси ва ҳ. к. тикиш учун), машина И. си (тикув машиналари учун) каби хилларга бўлинади. Игна юздан бир мм ларда ифодаланган рақамлар (№60— 0,60 мм, №120—1,2 мм) бўйича бирбиридан фарқ қилади. Трикотаж Игнаси трикотаж машинасининг изма (петля) ҳосил қилувчи қисми. Илгакли, тилли ва ўйикли хиллари кўп тарқалган;

2) тиббиётда — жаррохлик операцияларида яраларни тикиш учун ишлатиладиган қурол; катта-кичик ва турли йўғонликдаги Игналар бўлади. Шунингдек, шприц И. лари ҳам бор;

3) матбаа Игнаси – ёғоч дастага маҳкамланган, учи кесик конус ёки куракча кўринишидаги ингичка пўлат стержень; одатдаги тикувчилик Игна сига ўхшаш бўлади. Офорт (нақш) ва гравюралар ҳосил қилишда қўлланилади.