ИГУАСУ — 1) Жан. Америкадаги даре, Бразилия ҳудудида, Парананинг чап ирмоғи. Уз. 1320 км, ҳавзасининг майдони 62 минг км2. Қуйи қисмида Бразилия б-н Аргентина чегарасидан оқади. Серостона, шаршаралар бор;
2) Жан. Америкадаги шаршара, Игуасу дарёсида. Игуасу дарёсининг Парана дарёсига қуйилиш жойидан 26 км юкррида. Иккита тик базальт зинадан ўзаро ороллар билан ажралган 275 дан ортиқ катта ва кичик шаршаралардан иборат бўлиб, тор дарага 72 м баландликдан тушади. Кенглиги 4000 м гача. Игуасу атро-фида шу номда Аргентина ва Бразилияга қарашли миллий парк ташкил этилган. Туризм ривожланган.