ИҲОТА ЭКИНЛАРИ

ИҲОТА ЭКИНЛАРИ, ҳимоя экин лари — турли дала экинлари орасига махсус экилган экин каторлари. Улар, асосан, муайян шароитларда ўстириладиган экинлар (ғўза, буғдой, нўхат, картошка, карам, помидор ва б.)ни шамолдан муҳофаза қилиш, тупроқни шамол эрозиясидан сақлаш, шунингдек, тупроқда қишки-баҳорги ёғинлар ҳисобига кўпроқ нам тўплаш мақсадларида экилади.