ИЖОР ЕРИ

ИЖОР ЕРИ (Ижора) – 12-18-а. ларда ижорлар яшаган Нева қирғоклари ва Ладога кўлининг жан.-ғарбидаги (ҳоз. Ленинград вилоятининг бир қисми) ҳудуднинг тарихий номи. 1228 й. дан Улуг Новгород мулки, 1478 й. дан Россия давлати таркибида. 1584—90, 1609 — 1702 й. ларда Швеция томонидан бо-сиб олинган. Россияга 1702—03 й. ларда қайтариб берилган, 1708 й. да Петербург губернияси таркибига кирган. Бошқа номлари — Ингрия, Ингерманландия.

Prev Article

ИЖМО