ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТдавлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ҳокимият ва суд ҳокимияти каби мустақил тармоқларидан бири. Жорий қонунлар ва б. меъёрий ҳужжатларга асосланиб, бошқарув вазифаларини бажаради (давлат бошлиғи, ҳукумат). Қонун чиқарувчи ҳокимият ҳужжатларини ижро этиш мақсадида ўз қарор ва фармойишларини қабул қилади, одатда, давлат бошлиғи (президента) нинг бевосита раҳбарлиги ва назорати остида иш кўради. Ижро этувчи ҳокимият минтақавий ва маҳаллий даражада маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари (ҳоким, оқсоқол, губернатор, мэр, префект) томонидан амалга оширилади.

ЎзРда ҳукумат — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат хокимиятининг олий ижрочи ва бошқа-рувчи органи ҳисобланади. У иқтисо-диётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолият кўрсатишига, қонунлар ижро этилишига, Олий Мажлиснинг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг бажарилишига раҳбарликни таъминлайди. Маҳаллий Ижро этувчи ҳокимият органлари ЎзР қонунларини, Президент фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширади. Вилоят, туман ва шаҳарларда Ижро этувчи ҳокимият Ҳ. ни ҳоким бошчилигидаги вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари бошқаради (яна қ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ-камаси, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари).

Loading...