ИЖРОҚЎМ БУВА

ИЖРОҚЎМ БУВА, Аминов Тур синбува (1891-Қўқон-1978) таниқли халқ аскиячиси. Дастлабки йилларда қишлоқ кенгашига раис, жамоа мироби бўлган. Илк бор 1922 й. Бачқир қишлоғида Юзбоши бува, Эркақори Каримовлар билан аския қилишган. Аскияни тўплаш ва ўрганишда олимларга ёрдам бериш, аскияни давр талабига мос ривожлантириш, айниқса ёш аскиячиларни тарбия қилишда хизматлари катта. «Бедана» пайровини дангасаларга қарши кураш б-н боғлаган, «Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз?» кичик аския шаклини пайров даражасига кўтарган. 1963 й. дан Қўқон театри саҳнасида аскиячиларнинг чиқишини ташкил этган. Й. Носиров, О. Қодиров, А. Бегимов ва б. унинг шогирдлари.

Ад.: Муҳаммадиев Р., Аския, Т., 1970.