ИЖТИҲОД

ИЖТИҲОД (араб. — ғайрат қилиш, ин-тилиш) — шаръий ҳукмни ҳосил қилиш учун фақиҳнинг барча билим ва токатини ишга солиши. Ижтиҳод шаръий ҳукми келмаган ишнинг махсус қоидаларни ишга солиб шаръий ҳукмини аниқлаш учун қилинади. Муҳаммад (сав) тириклигида у кишидан бошқа одам И. килмаган. Бу мумкин ҳам эмас эди. Ижтиҳод 7-а. охирида вужудга келган. Бу вақтга келиб саҳобаларнинг Муҳаммад (сав) фаолиятлари, айтган сўзлари ҳа-қидаги хабарларида ихтилоф пайдо бўлган. Бундан ташкари, мусулмон жамоасидаги ҳаёт тарзининг ўзгариб бо-раётганлиги туфайли кўплаб ҳуқуқий характердаги муаммолар туғилган. Шунинг учун Ижтиҳоднинг асосий мақсади янги ёхуд ўтмишдошлар томонидан ҳал этилмаган масалаларни топиш ва исломга таянилган ва уни қувватлаган ҳолда ҳал этиш бўлган. Исломда энг юқори табақага мансуб фақиҳларгина шундай ҳуқуққа (И. ҳуқуқига) эга бўлган ва улар мужтаҳидлар деб аталган.

Ижтиҳод, асосан, фиқҳга. юид масалаларда бўлган. Ақида ва фалсафага оид масалаларда Ижтиҳод қилиш мумкин бўлмаган. Ўрта асрларда, аниқроғи, 12-а. да баъзи ҳокимларнинг фақихларни мажбур қилиб нотўғри ҳукм чиқаришга уринишларидан, ноаҳил одамларнинг Ижтиҳодга ўзларини уришларидан эҳтиёт қилиб уламолар, Ижтиҳод эшиги беркилганини эълон қилганлар. Бу масалада хилоф қилганлар кўпчиликнинг қаршилигига дучор бўлганлар. Шу билан бирга гоҳ-гоҳида Ижтиҳодни даъво қилганлар ҳам чиқиб турган. Бундай шахсларга Ибн Таймия ва Ибн Қайим мисол бўла олади. Аммо Ижтиҳод эшиги беркитилганлиги ҳолати ҳозиргача давом этиб келмоқда. Яқин орада бирор кишининг Ижтиҳод қилганлиги тан олингани йўқ. Аммо Ижтиҳод қилиш зарурлиги тобора ортиб бораётгани ҳақидаги даъватлар эшитилмоқда. Шу мақсадда янги пайдо бўлаётган масалаларда Ижтиҳод қилиш учун Ислом давлатлари уюшмаси, Ислом олами робита-си, баъзи бир минтақа ва давлатларда Ислом фиқҳи академиялари ташкил қилинган ва қилинмоқда.

Аҳаджон Ҳасанов.

Loading...