ИЖТИМОИЙ ДАРВИНИЗМ

ИЖТИМОИЙ ДАРВИНИЗМ — 19-а. нинг 2-ярми — 20-а. нинг боши жамиятшунослигидаги оқим. У табиий танланиш, яшаш учун кураш ва тирик қолиш учун мослашишдан иборат биологик тамоиилларни жамият хаётининг белгиловчи омиллари сифатида талқ-ин қилади. Бу билан ижтимоий тараққиёт қонунларини биологик ҳаёт қону-ниятларидан келиб чиққан ҳолда ту-шунтиришга уринади (Г. Спенсер, Ж. В. Лапуж, Л. Вольтман, У. Бежгот, Л. Гумплович, Г. Ратценхофер, У. Г. Сам-нер, А. Смолл, Э. Ферри ва б.). И. д. вакиллари биологик ва ижтимоий ҳодисалар ўртасидаги муайян мавжуд алоқаларни кўрсатиб бериб, жамият ҳаётидаги зиддиятларни тўғри таъкид-ласада, бироқ, улар таълимотидаги пойдор тамойиллар моҳиятан ғайриилмийдир. Ижтимоий дарвинизмнинг асосий назарий қусурлари қуйидагилар: ижтимоий ни-золарни «табиий» деб ҳисоблаш; ижтимоий ҳаётнинг нисбий мустақиллигини ва жамият қонуниятларининг ўзига хослигини инкор этиш, яъни жамият қонуниятларини биологик қонуниятлардан келтириб чиқариш; салбий ижтимоий иллатларни абадий, йўқ қилиб бўлмайди деб кўрсатиш ёки уларни биологик йўллар (ирсиятни яхшилаш) орқали бартараф этиш ва ҳ. к. И. д. муайян вазиятда ижтимоий адолатсизликни хаспўшлаш, ирқчилик ва ташқи сиесат соҳасидаги тажовузкорликларнинг ғоявий асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин.