ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ — кишиларнинг ижтимоий гуруҳларга бирлашишини, гуруҳий тавсифни, шахснинг рухий фаолияти ва хулқ-атворини, ижтимоий психологик қонуниятлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ижтимоий установка кабиларни тадқиқ қилувчи психология соҳаси. Авваллари Ижтимоий психологияда воқелик фалсафий нуқтаи назардан ўрганилиб келинган, лекин шахс, гуруҳ, жамоа муносабатлари қамраб олинмаган. Ижтимоий психология фанига умумий психология, социология, антропология, эти., криминология, фалсафа каби фанлар асос бўлиб хизмат қилган. 19-а. нинг 2-ярмида Ижтимоий психологияни фан сифатида ривожлантиришга илк уринишлар бўлган. Жаҳон жамоатчилиги томонидан Ижтимоий психология 1908 й. дан фан сифатида тан олинган. 2-жаҳон урушидан кейинги йилларда АҚШ ва б. мамлакатларда психология муаммолари юзасидан тадқиқотлар ўтказила бошланди. Айниқ-са, АҚШда Которнинг ўтказган тажрибаси, Э. Меёнинг изланишлари Ижтимоий психология тарихида муҳим роль ўйнади. Бу тадқи-қотларга кичик гуруҳлар асосий объект кюгаб олинган, тажрибалар эса лаб. шароитида ўтказилган. Ижтимоий психология фан сифатида мулоқот, муомала қонуниятлари, шахслараро муносабат, индивидуал ва гу-руҳий ўзаро таъсир, гурухларнинг ички ва ташқи тузилиши, уларнинг турлари, таснифи, оммавий ҳолатлар ва ҳаракатлар, ижтимоий ва миллий онг, менталитет, миллий қиёфа, характер, таъб, анъана, одат, маросим ва б. ни текширади. Ижтимоий психология бир неча соҳаларни ўз ичига қамраб олади: этнопсихология, дин психологияси, оила психология-си, бошқарув (менежмент) ва маркетинг психологияси, кичик ва катта гуруҳ психологияси, модалар психологияси, реклама психологияси, инсонни инсон томонидан идрок килиш психологияси, амалий Ижтимоий психология кабилар. Ўзбекистонда Ижтимоий психология йўналишидаги тадқиқотлар асосан мустақиллик даврида йўлга қўйила бошланди. Бу ишлар заминида Ижтимоий психология соҳаларидан бири — «Оила психологияси» илмий мактаби вужудга келди. Ўзбек оиласининг ижтимоий психологик, этнопсихологик хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни ўзида мужассамлаштирган «Оила психологияси» дарслиги яратилди. Мамлакатда Республика «Оила» илмий-амалий маркази фаолият кўрсатади.

Эргаш Ғозиев.