ИЖТИМОИЙ ТУЗУМ

ИЖТИМОИЙ ТУЗУМ — жамиятнинг муайян тараққиёт босқичига хос бўлган ижтимоий муносабатлар тизими. Ижтимоий тузум жамиятда қандай ижтимоий муносабатлар амал килишини акс эттиради. Жамият одамлар ва улар ўртасидаги муносабатлардан ташкил топади. Уларнинг ўзаро муносабатлари, шу жамиятдаги тартиб-қоидалар, мулкка эгалик қилиш, и. ч. муносабатлари шакли жамиятнинг кан-дай тузумда эканлигини кўрсатади. Ҳар қандай Ижтимоий тузум асосида иктисодий муносабатлар етакчи роль ўйнайди. Ижтимоий муносабатлар ва унинг бошка шакллари бир-бирини тўлдириб, яхлит тизимни ташкил этади. Шўролар тузумида ижтимоий мулкнинг роли ҳаддан ташқари кучайтирилиб, хусусий мулк тақиқга учради. Натижада шахс мулкидан бе-гоналашиб, ўз мулкига эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолди. Бу ҳолат жамиятнинг иктисодий асоси емирилиб боришига йўл очди ва охироқибатда мазкур тоталитар тузумнинг ўзи емирилди. Марксистик концепцияда Ижтимоий тузум тушунчаси формациялар нуқтаи назаридан талқин этилиб, ҳар бир ижтимоий-иқтисодий формацияга мос келувчи Ижтимоий тузум қарор топиши ҳакидаги ғоя илгари сурилган. Ижтимоий тузум тушунчаси ўта сиёсийлаштирилиб, у синфий кураш нуқтаи назаридан тушунтирилган. Марксизмда жамият тарихида бўлиб ўтган тузумларни синфлар пайдо бўлгунча ўтган тузумлар, синфий тузумлар ва синфсиз тузумларга ажратиб кўрсатилган. Унда синфларгача давр ибтидоий тузум деб аталган, синфий тузум эса иккига ажратиб талқин этилган. Уларнинг биринчиси — антагонистик синфлар тузуми: қулдорлик, феодал ва ка-питалистик тузум, иккинчиси — но-антагонистик синфлар тузуми — соци-алистик тузум ва ниҳоят синфсиз тузум — коммунизм ҳисобланган. Марксистик концепцияда социализм ва коммунизм тузумлари умумий ном билан коммунистик тузум деб аталган. Социализм коммунистик тузумнинг қуйи босқичи (бунда бир-бирига дуст синфлар бўлади), коммунизм эса коммунистик (синфларсиз) тузумнинг олий боскичи деб ҳисобланган. Бунда Ижтимоий тузум т,ларнинг биридан иккинчисига утиши ва ривожланишининг асосий омили синфий кураш деб уктирилган. Бу билан марксист-мафкурачилар жамиятни бирбирига қарамақарши кучларга ажратиб ташлаган. Бу кучлардан бир томонини илгор, иккинчи томонини эса реакцион кучлар деб атаган. Шун-дай қилиб, марксистик мафкура жамиятнинг асосини ташкил этувчи ижтимоий гуруҳлариш бирбири билан келишмайдиган душман кучлар деб эълон қилиб, уларни бир-бирига қарамақарши қўяди. Шу тариқа марксизмда со-циалистик тузум, гарчи унинг ишлаб чиқарувчи кучлари капиталистик ту-зумдаги давлатлар сингари ривожланмаган бўлса ҳам, ижтимоий тараққиётда юқори поғонада туради деб таъкидланади. Бу жамият тараққиётининг объектив қонуниятларига зид хулоса эди. Жамиятшуносликда Ижтимоий тузумга марксистик ёндашишдан ташкари этник, цивилизациявий, иктисодий, технологик, диний ёндашишлар ҳам мавжуддир. Уларнинг умумий жиҳати мазкур масалани ижтимоий муносабатларнинг муайян шаклига таяниб акс эттириши – ижтимоий ҳимоядадир. Аслида Ижтимоий тузум тушунчаси жамиятдаги ижтимоий муносабатлар қандай ривожланганлигини кўрсатувчи тушунча, холос. Ижтимоий муносабатлар қанчалик ривожланган бўлса, и. ч., техника ва технология ҳам шунчалик ривожланган бўлади, бу эса, ўз навбатида, ижтимоий тараққиётнинг юксалиш дара-жасини белгилайди. Ижтимоий тузумнинг равнақи ижтимоий муносабатларнинг ривожланишига боғлиқ бўлса, жамиятнинг ҳолати ундаги ижтимоий муносабатлар тизимига боғлиқдир. Ижтимоий муносабатларнинг равнақи, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчи кучларнинг, техника ва технологиянинг ривожланишига сабаб бўлади. Демак, жамият тараққиёти Ижтимоий тузум тараққиёти билан чамбарчас боглангандир.

Ҳоз. пайтда Ўзбекистонда бозор иқти-содиётига асосланган демократик ижтимоий муносабатларни ифодаловчи Ижтимоий тузум қарор топмоқда.

Ад.: Мустақиллик мафкураси ва Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг икти-содий, ижтимоий ва маънавий негизлари, Т., 2001.

Бахтиёр Тўраев, Рўзимбой Реимбоев.