ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ

ИЖТИМОИЙ ЁРДАМдавлат ва жамиятнинг қарилиги, соғлиғи, ижтимоий аҳволи, тирикчилик учун воси-талар б-н етарли таъминланмагани туфайли ёрдамга муҳтож фуқаролар тўғрисида ғамхўрлиги. Ижтимоий ёрдам (ижтимоий ҳимоя, ижтимоий таъминот) пенсиялар, нафақалар тўлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, 16 ёшгача фарзанди бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик нафақа тўлаш, беморлар ва кексаларга хизмат кўрса-тиш, болаларга ғамхўрлик қилиш кўри-нишида амалга оширилади. Меҳнатга лаёқатсизларни моддий таъминлашнинг қатьий кафолатли тизими ижтимоий суғурта деб аталади (қ. Ижтимоий ҳимоя, Ижтимоий таъминот).