ИКАР — астероид (кичик сайёра). Тартиб рақами 1566. Немис астрономи У. Бааде 1949 й. да кашф этган. Диаметри — 1,5 км. Орбитаси чўзиқ эллипс шаклида. Қуёшдан ўртача узоқлиги — тахм. 161,5 млн. км. Перигелийла Меркурийга Караганда Қуёшга икки баравар яқин. Қуёш атрофида айланиш даври 409 сутка. Ерга ҳар 19 йилда бир марта жуда яқин (-7 млн. км) келади. Мас, 1968 й. ва 1987 й. да Ерга шунча яқинлашган, навбатдаги яқинлашиш 2006 й. га тўғри келади.