ИКИТОС

ИКИТОС — Перунинг шим. шарқий қисмидаги шаҳар. Амазонка дарёсидаги порт (денгиз кемалари ҳам кира олади). Лорето департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 367 минг киши (2000). Нефтни қайта ишлаш, тўқимачилик, ёғочсозлик корхоналари бор. Қ. х. (пахта, тамаки ва шоли) ва ўрмон касбкорлиги (каучук, тагуа ёнғоғи, смола тайёрлаш) рни маркази. Миллий ун-т бор. Шаҳарга 1863 й. да асос солинган.