ИККИ ДАРЁ ОРАЛИҒИ

ИККИ ДАРЁ ОРАЛИҒИ — икки ва бир неча дарё оралиғида жойлашган ҳудуд. Ўз таркибига сувайирғич қисмини ва водийлар ён бағирларини олади. Фурот ва Дажла дарёлари ўрта ва қуйи оқими, шунингдек, Аргентинадагн Парана ва Уругвай дарёлари орасидаги (Корриентес ва Энтре-Риос провинцияси) табиий область. Ўрта Осиёда Амударё ва Сирдарё орасидаги ҳудуд (Мовароуннаҳр номи билан машҳур).