ИККИ ҲАДЛИ ТЕНГЛАМА

ИККИ ҲАДЛИ ТЕНГЛАМА — х»а=0 кўринишидаги тенглама (бунда х — ҳар қандай комплекс сон, п — натурал сон). Комплекс сонлар майдонида п та ечимга (илдизга) эга бўлиб, улар комплекс сонлар текислигида маркази ко-ординаталар бошида ва радиуси а нинг модулидан олинган п – даражали арифметик илдизга тенг бўлган айланага жойлашади. х»—1=0 кўринишидаги Икки ҳадли тенглама доирани (айланани) бўлиш тенгла-маси дейилади, чунки доирани (айланани) п та бўлакка бўлиш бу тенгламани ечиш билан эквивалентдир. ax”+foc”=0 кўринишидаги тенглама ҳам Икки ҳадли тенглама деб аталади (т, п — натурал сонлар).