ИККИ ҲАҚИҚАТ НАЗАРИЯСИ

ИККИ ҲАҚИҚАТ НАЗАРИЯСИфалсафа ва илоҳиётни ҳақиқатни билиш ҳамда худога яқинлашишнинг икки мустақил йўли деб талқин этувчи таълимот. У ўрта аср маданиятига аристотелизмнинг кириб келиши билан боғлиқ. Икки ҳақиқат назарияси Шарқ фалсафаси тарихида узоқ эволюцион йўлни босиб ўтган. Ўрта осиёлик мутафаккирлар Форобий, Ибн Сино, Беруний ва бошқалар Икки ҳақиқат назариясига дастлаб яқинлашганлар. Икки ҳақиқат назарияси 12—14а. ларда кенг ривожланиб, Ибн Рушд фалсафасида такомилга етган. Ибн Рушд қарашларига кўра, фалсафа атрофдаги оламни ақл-идрок билан билиш орқали инсонни ҳакиқатга олиб боради. Икки ҳақиқат назарияси лотин аверроизмида (Си-гер Брабантский, Падуя мактаби ва б.) аниқ таърифлаб берилган. Аристотель ғояларини аверроистик талқин қилиш христиан ақидаларига зид бўлган ва у черков томонидан қораланган. Икки ҳақиқат назарияси фалсафа тарихида рационализмнинг ривожланишига туртки берган.