ИККИ ЖИСМ МАСАЛАСИ — бутун олам тортишиш қонунита мувофиқ, бирбирига боғлиқ икки жисмнинг ҳаракати ҳақидаги масала. Бунда моддий нукта деб ҳисобланадиган шу жисмлардан бирининг иккинчисига нисбатан ҳаракати текширилади. Икки жисмнинг ўзаро тортишиши натижасида бири иккинчисига нисбатан айлана, эллипс, парабола ёки гипербола бўйлаб ҳаракатланади. Юқоридаги дифференциал тенгламани интеграллаб, const ни ҳосил қилиш мумкин. Демак, m нинг М атрофида айланиш жараёнида унинг радиус-вектори вақт бирлигида чизган юзаси ўзгармайди. Икки жисм масаласини ечишда Кеплер нинг учинчи қонуни келтириб чиқарилади. Икки жисм масаласи ечимлари осмон жисмларининг ҳаракатини тақрибий ҳисоблашда қўлланилади.