ИККИ ЖУФТ ОЁҚЛИЛАР (Diplopoda) — кўпоёқлилар кенжа синфи (айрим маълумотларга қараганда синфи). Ҳар бир тана бўғимида 2 жуфтдан оёкдари бўлади (номи шундан келиб чиққан). Оёклар сони 12 жуфтдан 375 жуфтгача (тропик кивсяк). Танасининг 2—4-бўғимларида бир жуфтдан, бошқа бўғимларида 2 жуфтдан оёқлари бўлади. Кўпчилик Икки жуфт оёқлиларнинг деярли ҳар бир тана бўгимида бир жуфтдан ҳимоя безлари бор. Бу безлар суюқлиги ўткир ҳидли; кўпинча заҳарли суюклик ажратади. Анаморфоз ёки гимеанаморфоз орқали ривожланади. 13 туркуми, 50 мингга яқин тури маълум. Антаркти-дадан бошқа ҳамма қитьаларда тарқалган. Нисбий намлиги 100% га яқин бўлган пана жойларда яшайди. Ўсимлик қолдиклари ва детрит билан озиқланади, органик қолдиқларни минераллаштириш ва тупроқ ҳосил бўлиши жараёнида катта аҳамиятга эга. Айрим Икки жуфт оёқлилар ўсимликларга зиён келтиради.