ИККИ КОМПОНЕНТЛИ СИСТЕМАЛАР

ИККИ КОМПОНЕНТЛИ СИСТЕМАЛАР, қўш системалар, бинар системалар — икки мустақил таркибий қисм (компонент)дан иборат физик-кимёвий системалар. Икки компонентли системаларни ўрганиш компонентларнинг бир-бирига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашга ёрдам беради. Бу ўзаро таъсир ҳолат диаграммаси орқали ифодаланади. Диаграмманинг абциссалар ўқига компонентларнинг концентрацияси (миқдори), ординаталар ўқига фазавий ўзгаришлар т-раси қўйилади. Ўзаро таъсирига қараб, компонентлар суюқ ва қаттиқ ҳолатларда бирбирида хар қан-дай нисбатда эрийдиган ёки шу ҳолатларда маълум чегарагача эрийдиган, кимёвий бирикмалар ҳосил қиладиган, суюқ ҳолатда бир-бирида эримайдиган ёки қисман эрийдиган системаларни ташкил этади.