ИККИ НУҚТА — тиниш белгиси. Устма-уст қўйиладиган икки нуқтадан (:) иборат бўлиб, асосан, қуйидаги ҳолларда қўйилади:
1) уюшиқ бўлаклар олдидан қўлланадиган умумлаштирувчи бўлакдан сўнг (мас, Йиғилиб келди бутун қишлоқ: кекса-ю ёш, эркагу аёл);
2) боғловчисиз қўшма ran тарки-бидаги гапларни ажратишни кўрсатиш учун (Якун қилдим: кўз ёшларига икки боис бор экан асли); 3) кўчирма гапдан олдин қўлланган муаллиф гапидан сўнг (У ўйлади: шундай вазиятда нима қилишим керак?) ва б.