ИККИ ПАЛАТАЛИ ТИЗИМ

ИККИ ПАЛАТАЛИ ТИЗИМдавлат хуқуқида ваколатли орган таркибида, одатда, алоҳида-алоҳида ишлайдиган 2 палата (қуйи ва юқори палата)нинг мавжудлиги. Палаталар турлича йўл билан тузилади ва турлича ваколатга эга бўлади. Тарихан қуйи палата бир мунча демократик ҳисобланган, шунинг учун аристократия манфаатларини ифода этувчи юқори палата унга қарши қўйилган ва бу палата қуйи пала-тага нисбатан тизгинловчи вазифасини ўташи керак бўлган. Икки палатали тизим ҳозирги вақтда федератив давлатларт ҳам, уни-тар давлатпарца ҳам мавжуд. Парламентнинг қуйи палатаси ҳамма вақт бе-восита аҳоли томонидан сайланади. Юқори палата турли йўл б-н — билво-сита сайловлар (Франция, Австрия, ГФР) ёки тўғридан-тўғри сайловлар (АҚШ, Италия, Австралия, Япония) йўли билан шакллантирилади. Айрим мамлакатларда юқори палата наслдан наслга ўтиш белгиси бўйича тузилади (Буюк Британия), ёки унинг аъзоларини давлат бошлиғи тайинлайди (Канада). Бир қанча ҳолларда юқори палаталар аралаш йўл билан шакллантирилади: аъзоларнинг бир қисми сайланади, бир қисми тайинланади, қолганлар наслданнаслга ўтиш қоидасига кўра ўз ўрнини эгаллайди (Непал). Юқори палаталарнинг депутатлигига номзодлар учун, одатда, анча қаттиқ талаблар қўйилади (бирмунча юқори ёш цензи ва б.). Ҳоз. парламентларнинг кўпчилигида юқори палаталарнинг ҳуқуқлари қуйи палаталарникига нисбатан чекланган (мас, кўп мамлакатларда молиявий қонун лойиҳаларини фақат қуйи палаталар киритиши мумкин, юқори палаталар эса уларнинг қабул қилинишига бирон-бир таъсир кўрса-та олмайди).

Бир палатали тизимда ишлаб келган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 3чақириқпан эътиборан 2 палатали тизимга ўтади. Бу ҳақда 2002 й. 27 янв. да мамлакатда умумхалқ референдуми ўтказилди. «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги ЎзРнинг Конституциявий қонуни (2002 -»i. 4 апр.)га кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (қуйи палата)дан ҳамда ЎзР Олий Мажлисининг Сенати (юқори палата)дан иборат бўлади.