ИККИ ТАКТЛИ ДВИГАТЕЛЬ

ИККИ ТАКТЛИ ДВИГАТЕЛЬ — иш цикли поршеннинг икки юришида, яъни тирсакли валнинг бир марта айланишида бажариладиган ички ё’нув двигатели. Ёнувчи аралашманинг тайёрланишига қараб, карбюраторли ва дизель хилларга бўлинади. Карбюраторли Икки тактли двигательда ёнувчи аралашма кри-вошипли камерага (ундаги сийракланиш ҳисобига) сўрилиб, сўнгра цилиндрга ҳайдалади, дизель двигателларда эса цилиндрга ёнилғи махсус ҳайдаш насослари ёрдамида киритилади. Цилиндрларда иш бажарган газ клапанлар ва алоҳида туйнуклар орқали чиқариб юборилади.

Расмда ёнувчи аралашма кривошипли камера орқали ҳайдаладиган карбюраторли двигателнинг тузилиши ва ишлаши курсатилган. Поршень пастки чек-ка нуқта (п. ч. н.) дан юкрриги чекка нуқта (ю. ч. н.) га ҳаракатланганда, да-стлаб, ҳайдаш туйнугини, сўнгра чиқариш туйнугини беркитиб, иш аралашмасини қисади (расм, а). Бу вақтда картерда сийракланиш ҳосил бўлиб, карбюратордаги ёнувчи аралашма сўриш туйнуги орқали картерга киради. Бунда қисиш ва сўриш такти бажарилади. Поршень ю. ч. н. га яқинлашганда электр учкуни иш аралашмасини ёндиради (расм, б). Аралашма ёниши натижасида ҳосил бўлган юқори босимли газлар поршенни пастга итаради. Поршеннинг ҳаракати шатун (расм, в) орқали тирсакли валга узатилади. Поршень п. ч. н. га яқинлашганда чиқариш туйнуги очилиб, цилиндр ичидаги газлар атмосферага чиқиб кетади. Бунда иш йўли ва чикариш такти бажарилади. Поршень пастга ҳаракат қилиб, картер бўшлиғидаги ёнувчи аралашмани қисади ва ҳайдаш туйнугини очади. Ёнувчи аралашма ҳайдаш туйнуги орқали цилиндрга киради ва ундаги иш бажарган газларни чиқариб, цилиндр бўшлиғини тўлдиради. Назарий жиҳатдан Икки тактли двигатель тўрт тактли двига-телга қараганда икки марта кўп қувват бериши керак; бироқ баъзи сабаблар (газ алмашинувининг такомиллашмагани, поршень иш йўлининг бир қисми йўқолиши ва б.)га кўра унинг қув-ватидан 70% гача фойдаланилади. Икки тактли двигательлар, асосан, мотоцикллар, моторли қайиқлар, автомобиллар, тракторлар ва б. да ишлатилади.