ИККИ ХИЛ НАФАС ОЛУВЧИЛАР

ИККИ ХИЛ НАФАС ОЛУВЧИЛАР (Dipnoi ёки Dipneustomorpha) — су-якли балиқлар кенжа синфи (ёки кат-та туркуми). Девон давридан маълум. Кўпчилик турлари Пермь давридан кейин қирилиб кетган. Сувда яшашга мослашган органлари (жабралар) билан бир қаторда атмосфера ҳавосидан нафас олишга имкон берадиган органлари (ўпкаси) ҳам бўлади. Скелетининг, асосан, тоғайдан иборат бўлиши, хор-дасининг ҳаёти давомида сақланиб қолиши, умуртқа поғонасининг яхши ривожланмаганлиги Икки хил нафас олувчиларнинг содда тузилганлигини кўрсатади. Шунинг билан бирга суяклар бўлиши, ўпка б-н нафас олиши, юрак бўлмасида уни бўлиб турувчи бўлмача бўлиши, бош миянинг кучли ривожланганлиги уларнинг ўзига хос белгилари ҳисобланади. Жуфт сузгичлари узун, сегментларга бўлинган 3 туркуми бўлган. Ҳоз. Икки хил нафас олувчилар х,-н. о. чучук сувларда яшайди; бир ўпка-’ лилар (Monopneumones) ва икки ўпкалилар (Dipnumones) туркумларига бўлинади. Бир ўпкалиларнинг ягона тури мугузтиш (Neoceratodus forsteri) Шим. шарқий Австралиянинг Квинсленд дарёсида яшайди; танаси йўғон (уз. 175 см гача), жуфт сузгичлари — баргсимон, тангачалари йирик, сузгич пуфаги (ўпкаси) битта. Икки ўпкалиларнинг танаси чўзиқ, тангачалари майда, жуфт сузгичлари ипсимон, сузгич пуфаги (ўпкаси) — иккита. Бир неча тури маълум. Протоптерларнинг 4 тури тропик Африканинг саёз сувларида яшайди, уз. 30 см дан 2 м гача. Қурғоқчилик пайтида қуриб қоладиган сув ҳавзаларида лойдан қазиган инларида уйқуга кетади. Жан. Американинг Амазонка дарёси ҳавзасида учрайдиган лепидосирен (Lepidosiren paradoxa) ҳам қурғокчиликни худди шу ҳолатда ўтказади. Икки хил нафас олувчилар ҳар хил умуртқасизлар, балиқлар ва б. сув ҳайвонлари билан озиқланади. Протоптера ва лепидосирен овланади; мугузтиш муҳофаза қилинади.