ИККИ ЁҚЛИ БУРЧАК — умумий бир тўғри чизиқдан чиқадиган икки ярим текислик тўплами. Умумий тўғри чи-зиқ Икки ёқли бурчак қирраси, ярим текисликлар эса Икки ёқли бурчак ёклари деб аталади. Қирраси /, ёклари а ва р бўлган Икки ёқли бурчак бундай белгиланади: ot/р ёки <(а, Р) ёки <(/) Агар Икки ёқли бурчакнинг иккала ёғи унинг қирраси билан бирга битта текисликни ташкил қилса, бундай бурчак ёйиқ бурчак дейилади. Бурчак текисликни ик-кита соқага бўлгани каби ёйиқ бурчакдан фарқ қилувчи Икки ёқли бурчак фазони икки-та соҳага ажратади, улардан бири қавариқ, иккинчиси қавариқ эмас. Одатда, фазонинг қавариқ соҳаси Икки ёқли бурчакнинг ички соҳаси, қавариқмас соҳаси эса ташки соҳаси деб аталади. Агар ички соха учун қавариқ соҳа қабул қилинса, у ҳолда Икки ёқли бурчак ёйиқ бурчакдан кичик дейилади. Агар ички соҳа учун қавариқ бўлмаган соҳа қабул қилин-са, Икки ёқли бурчак ёйиқ бурчакдан катта ёки ки-рувчи икки ёқли бурчак деб аталади. Икки ёқли бурчакнинг қиррасига перпендикуляр бўлган текислик уни Икки ёқли бурчакнинг чи-зикли бурчаги деб аталадиган бурчак бўйича кесиб ўтади. Чизикли бурчаги тўғри бурчак бўлган Икки ёқли бурчак тўғри И. ё. б. деб аталади.