ИККИЛАМЧИ ЭЛЕКТРОН ЭМИССИЯ

ИККИЛАМЧИ ЭЛЕКТРОН ЭМИССИЯ — электронлар билан бомбардимон қилинганда қаттиқ ва суюқ жисмлар сиртидан электронларнинг отилиб чиқиши. Немис физиклари Аустин ва Г. Штарке кашф қилган. Жисмни бомбардимон қилувчи электронларни бирламчи, сиртдан чиқаётганларини иккиламчи электронлар дейилади. Иккиламчи электрон эмиссия натижасида эластик қайтган, пластик қайтган ва қақиқий (қаттиқ жисмдан уриб чиқарилган) иккиламчи электронлар чиқади. Эластик кайтган электронлар энергияси бирламчи кайтган электронлар энергиясига тенг. Қаттиқ жисмдан уриб чиқарилган электронларнинг энергияси (50 эВ дан) кичик, пластик қайтганлариники эса (50 эВ дан) катта. Тула И. э. э. коэффициента о эластик қайтган электронлар коэффициенти г, пластик қайтган электронлар коэффициенти т| ва ҳақи-қий иккиламчи электронлар коэффициенти 5 йиғиндисидан иборат. Бу коэффициентлар қаттиқ жисм турига, сиртининг тузилишига, агрегат ҳолати ва т-расига, электронлар энергияси ва сиртга тушиш бурчагига боғлиқ. Иккиламчи электрон эмиссия икки турга бўлинади: потенциал ва кинетик электрон эмиссия. И. э. э. коэффициенти у потенциал ион-электрон эмиссия коэффициенти уп ва кинетик ион-электрон эмиссия коэффициенти ук дан иборат. Потенциал ион-электрон эмиссия ион энергияси кичик (ЕХКэВ) бўлганда ҳам рўй беради. Кинетик ионэлектрон эмиссия маълум чегара энергия Ег дан бошланади. ук қиймати Јга чизиқли боғланган. Ег қиймати ион ва металл турига боғлиқ. Вольфрам учун Ј=1,5 КэВ. Кўпчилик электровакуум асбобларда электронлар оқимини кучайтириш учун (фото-электрон кучайтиргич, тасвир кучайтиргич), ахборот ёзишда (электрон-нурли асбоблар) Иккиламчи электрон эмиссия ҳодисасидан фойдаланилади.