ИККИЛАМЧИ ЖИНСИЙ БЕЛГИЛАР — одам ва ҳайвонларда бир жинсни иккинчисидан фарқ қилишга имкон берадиган хусусиятлар мажмуаси (бирламчи жинсий белгилар бундан мустасно). Бу белгилар жинсий гормонлар таъсирида вояга етган даврда ривожланади ва ҳаёт давомида сақланади (мас, тана ўлчами ва пропорцияси, рангидаги фарқ; павианлар ва шерлар эркагининг ёли; туёқли ҳайвонлар эркагининг шохи) ёки фақат куйикиш мавсумида пайдо бўлади (айрим балиқлар ва қушларнинг ранги ва тана шакли). Одамнинг Иккиламчи жинсий белгилар — тана ўлчами ва пропорцияси, жун қоплами, ёғ тўпланиши, товуш тембридаги фарқ ҳамда хотин-қизларда сут безларининг, эр-какларда эса бўғиздаги тоғайнинг ривожланганлигида кўзга ташланади (яна қ. Жинсий диморфизм). Мавсумий Иккиламчи жинсий белгилар ж,-б. га ҳайвонларнинг куйикиш давридаги хаттиҳаракатлари (кураш тушиш, урғочисига хушомад қилиш, ин ёки уя қуриш ва ҳ. к.) киради. Иккиламчи жинсий белгилар ҳар хил жинсларни бир-бирини топиш ва билиб олишга имкон беради, жинсий безларнинг етилишини тезлаштиради, жинсий танланишга олиб келади.