ИККИЛАМЧИ ОҒИЗЛИЛАР

ИККИЛАМЧИ ОҒИЗЛИЛАР (Deute-rostomia) — икки ёнлама симметрияли ҳайвонлар (Bilateria) кенжа бўли-ми, бирламчи оғизлиларнинг акси. Бир хил назарияларга қараганда бирламчи оғизлилар ва Иккиламчи оғизлилар бири иккинчисидан мустақил ҳолда радиал симметрияли ҳайвонлардан келиб чиққан, бошқа хил назарияларга биноан бирламчи ва Иккиламчи оғизлиларнинг умумий аждоди тубан чувалчанглар (сколецидлар)га ўхшаш бўлган. Иккиламчи оғизлилар иккиламчи (целом) тана бўшлиғига эга ҳайвонлар бўлиб, онтогенезда уларнинг бирламчи огзи (бластопор) ўрнида анал тешик вужудга келади, ҳақиқий, яъни иккиламчи оғиз эса муртакнинг олд томонида пайдо бўлади. Мезодерманинг бирламчи ичакдан ажралиб чиқиши б-н И. о. бирламчи оғизлилардан фарқ қилади. Тубан Иккиламчи оғизлиларнинг тухуми радиал йўналишда майдаланади. Иккиламчи оғизлиларга чалахордалилар, игнатерилилар ва хордалилар киради. Баъзан Иккиламчи оғизлиларга килжағлилар ҳам кири-тилади.