ИККИЛАМЧИ ХОМ АШЁ, иккиламчи ресурелар — дастлабки тўлиқ фойдаланиш (эскириш)дан сўнг и. ч. да асосий хом ашё тарзида қайта ишлатилиши мумкин бўлган матери – аллар ва буюмлар, и. ч. ва маиший ис-теъмол чиқиндилари. Уларнинг энг муҳимлари: темир-терсаклар, қора, рангли ва кимматбаҳо металлар чиқиндилари; ишлатилган сурков мойлари, яроқсиз деталлар, қоғоз қийқимлари ва макулатура, тўқимачилик буюмлари, лахтаклар, тўзиган автомобиль шиналари ва б. Чиқиндиларнинг бир қисмидан қайта ишловсиз, иккинчи қисмидан қайта ишловдан сўнг фойдаланилади. Иккиламчи хом ашёдан фойдаланиш катта иқтисодий самара беради. Мас, темиртерсак қолдиғини тўплаш ва қай-та ишлаш металлни рудадан ишлаб чиқаришга қараганда 25 марта арзонга тушади. Ресурелар чекланган шароитларда қўшимча ресурелар манбаи бўлган Иккиламчи хом ашёдан фойдаланиш и. ч. самадорлигини оширишда ғоят зарур ва иқтисодий мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ўзбекистонда Иккиламчи хом ашёни йигиш, тайёрлаш, саралаш, дастлабки ишлов бериш билан шуғулланадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар ташкил қилинган. Бекобод ш. даги металлургия з-ди тўпланган чиқинди темир-терсаклар базасида ишлайди.
Қодиржон Юсупов.