ИККИНЧИ БУЛҒОР ПОДШОЛИГИ

ИККИНЧИ БУЛҒОР ПОДШОЛИГИ — Болқон я. о. даги давлат (1187— 1396). Византия ҳукмронлигига қарши озодлик қўзғолонлари (1185—87) натижасида ташкил топган. Пойтахти — Тирново. 14-а. нинг ўрталарида Добротица (Добружа; 15-а. бошларида турклар босиб олган) князлиги ажралиб чиққан, қолган қисми Тирново ва Видин подшоликларига бўлиниб кетган (1363) ва кейинчалик (1393 ва 1396) турклар томонидан босиб олинган.