ИККИНЧИ ТАРТИБЛИ СИРТЛАР

ИККИНЧИ ТАРТИБЛИ СИРТЛАР — нуқталари фазонинг Декарт координаталар тизимипа қуйидаги иккинчи даражали алгебраик тенгламани каноатлантирувчи сиртлар: Ах2 + Ву2 + Cz2+ Dxy+ Eyz+ Fzx + + Gx + Hy+ Kz+ L = Q.

Бунда иккинчи даражали олтита ҳад олдидаги А, В, С, D, Е, Ғ коэффициентлардан камида биттаси нолдан фарқ қилади. Иккинчи тартибли сиртларни текислик билан кесганда кесимида иккинчи тартибли эгри чизиқ ҳосил бўлади. Координаталар тизимини тегишлича танлаб, тенгламани соддалаштириш мумкин. Натижада каноник (энг содда) тенглама ҳосил қилинади. Иккинчи тартибли сиртлар 17 типга бўлинади.