ИКОНА

ИКОНА (юн. eikon — тасвир, образ) — христиан динига мансуб диндорлар сажда қиладиган, чўқинадиган Исо, Биби Марям ва авлиёларнинг рангтасвир ёки бўртма тасвири. Диний Иконанинг энг қад. си 2-а. га мансуб, 4-а. да тарақ-қий этган. Тор маънода — ўрта аерлар санъатининг ўзига хос асари. Ўрта асрларда Европа тасвирий санъатининг асосий тури сифатида аҳамият касб этган. Икона тайёрланадиган марказлар вужудга келган, бу марказларда рассомларнинг артель, цехлари шаклланган. Икона черковларнинг таъсири ва моддий мавқеини таъминловчи муҳим манбалардан бўлган.