ИКРОМОВ Маматқул Икромович (1923.30.4, Самарканд) — ботаник олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984), биол. фанлари д-ри (1972), проф (1973), СамДУни тугатган (1953), ботаника кафедраси мудири (1964-87), 1988 й. дан проф. кон-сультант. 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Бозулбанг (лагохилус)нинг биол. си ва экология ҳамда уни маданийлаштириш, Ўрта Осиёдаги доривор ўсимликлар захираларини аниқлаш, улар биол. си, экология, геог. си, морфологияси, ана-томияси ва систематикасини ўрганиш устида тадқиқот олиб борган. «Тубан усимликлар», «Ботаника (усимликлар морфологияси ва анатомияси)» дарсликлари муаллифи.
Ас: Ўрта Осиё бозулбанг туркуми, Т., 1976; Янги доривор усимликлар, Т., 1993; Зарафшон воҳасининг ўрта қисмида ўсувчи доривор усимликлар ва уларни муҳофаза қилиш, Т., 1992.