ИКРОМОВ Усмон (1875—Тошкент — 1960) — ганчкор уста; уста М. Усмоновнинг отаси. Ганч ўймакорлигини уста Расулҳожи билан бирга ишлаб ўрганган. Икромов озгина нақш бўлакларини маҳо-рат б-н қўллаб, мураккаб, ранг-баранг жозибали мужассамотлар яратган; ишларида чока ва лўла пардозни кўп қўллаган, гулдастали ус-тун, равокларни ислимий рута, 5, 6, 8 j рахли гирихлар билан безаб, ганч ўймакорлиги ишларини бажарган. Дастлаб ‘’ хусусий биноларни безаган. Ҳамза театри (1929, қоз. Аброр Ҳидоятов номидаги театр), Тошкент вилояти ижроия қўмитаси (1939, ҳоз. Навоий номидаги Адабиёт музейи), ҳоз. Муқимий театри (1943-44), Навоий театри (1945-46) биноларини безашда қатнашган. Уста Ширин Муродов, Т. Арслонқулов, А. Болтаев, Ш. Ғафуров ва б. билан биргаликда Половцев уйи (ҳоз. Амалий санъ-ат музейи, 1941) ни таъмирлашда иштирок этган. Икромов ишларидан намуналар Ўзбекистон санъат музейида сақланади.