ИКРОМОВ Имомжон (1891.29.4-Тошкент —1980.29.8) — созанда (гиж-жак), бастакор. Ўзбекистон халқ артиста (1953). Туркистон халқ консерваториясида (1918—22), Москва ўзбек опера студиясида (1939) таълим олган. Самарканд педагогика билим юртида ўқитувчи, Самарканд мусиқали драма театрида созанда (1924-27). Ўзбекистон радиоси миллий чолғу ансамбли ташкилотчиларидан, концертмейстер, мусиқа раҳбари (1927 — 41), бадиий раҳбари (1941—47), яна концертмейстер (1947— 53). Турли жанрларда 200 га яқин куй ва қўшиқ яратган. «Колхоз қизи», «Сўлим» (1933), «Тортадур» (1939) қушиклари Икромовнинг илк асарларидан. «Ватан қўшиғи» (1951), «Индамади» (1958), «Ўйнасин» (1959), «Қўлда раъноси билан» (1960), «Серқуёш Ўзбекистоним» (1965), «Гул тераман саралаб» (1971), «Зебога хос» (1979) каби қўшиклари оддийлиги, таъсирчанлиги, оҳангдорлиги, кўтаринки руҳи билан ажралиб туради. Икромовнинг кўпгина қўшиқлари (мас, «Тез те-ринг», «Шер йигит», «Дарёси кўп, дардга даво ялияли») халқ яллаларига айланиб кетган. У «Муножот», «Чўли Ироқ», «Ажам» каби чолғу куйларининг ашула йўлларини яратган. Икромовга бағишланган телефильм («Имомжон Икромов») ишланган (1991).
Ас: Ул сарви гулрў келмади, 1—2-китоблар, Т., 1986-90.