ИКСОД КАНАЛАР

ИКСОД КАНАЛАР (Ixodidae) – паразит каналар оиласи. Оч И. к. нинг кат-талиги 1—10 мм. Танаси эластик кутикула билан қопланган. Озикланганда кутикуласи чўзилиш хусусиятига эга. 1000 га яқин тури бор. Антарктидадан ташқари ҳамма қитъаларда, айниқса тропик ва субтропик минтақаларда, Ўрта Осиёда эса Hyalomma, Ornithodorus ва б. уруғларининг турлари кенг тарқалган. Ёввойи ва уй ҳайвонларининг қонини сўради. Бир қанча турлари одамларга ҳам ёпишади. Иксод каналар одамлари кана энцефалити, туляремия; қ. х. хайвонларида пираплазмоз ва б. инфекци-он касалликларнинг қўзғатувчиларини тарқатади. Иксод каналардан ит канаси (Ixodes ricinus), тайга канаси (I. persulcatus) шим. минтақаларда кенг тарқалган хав-фли паразитлар бўлиб, Ўрта Осиёда уч-рамайди. Вояга етган каналар — йирик ҳайвонларнинг қонини сўради; личинкалари майда сут эмизувчилардан кемирувчиларга ва қушларга ёпишиб паразитлик қилиб яшайди. Иксод каналар 10 мин-гга яқин, тропик минтакада учрайдиган айрим турлари 30 мингтагача ту-хум қўяди.