ИКТИН

ИКТИН (Iktinos) — юнон меъмори. Мил. ав. 5-а. нинг 2-ярмида яшаб ижод этган. 447—432 й. ларда Парфенонни (Калликрат билан ҳамкорликда), Афина оролидаги ва Елевсиндаги Теластери-онни курган. Иктин лойиқаси билан қурилган Бассдаги Аполлон ибодатхонаси (тахм. мил. ав. 430 й.) да Коринф ордери (қ. Меъморий ордерлар) дастлаб намоён бўлган. У қурган дорий ва ионий ор-дерларининг шакллари уйғунлаштирилган.

Loading...