ИЛДИЗ АЖРАТАДИГАН МОДДАЛАР

ИЛДИЗ АЖРАТАДИГАН МОДДАЛАР — ўсимлик ҳаёт фаолияти жараёнида илдизлар орқали атроф муҳитга ажралиб чиқадиган органик ва минерал моддалар. Илдизларнинг моддалар чиқариши нормал физиологик функциядир. Илдиз ажратадиган моддалар таркибида ўсимлик орга-низмида кечадиган моддалар алмаши-нувида қатнашадиган барча моддалар бўлади. Минерал бирикмалардан карбонат кислота, калий, кальций, магний, натрий ионлари, сульфатлар, аммоний хлоридлар, фосфатлар ва б. бор. Органик бирикмалардан: цанд, ферментлар, аминокислоталар, вшпаминлар, органик кислоталар, фитонцидлар, ал-калоидлар учрайди. Илдизнинг модда ажратиш интенсивлиги ва ажралган модданинг таркибий қисми ёруғлик, ҳарорат, атроф муҳит намлиги, йил ва сутка, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш фазалари, физиологик ҳолати, қайси турга мансублигига боғлиқ. Илдиз ажратадиган моддалар таркибидаги карбонат ангидрид гази ва б. кислотали бирикмалар тупроқдаги қийин эрийдиган озиқ моддалар ҳамда ўғитларни ўсимлик ўзлаштирадиган шаклга ўтказишда қатнашади ва тупроқ эритмаси кислоталик даражасини ўзгартириб туради. Қанд, аминокислоталар ва минерал элементлар ризосфера микроорганизмлари (илдиз атрофида тўпланадиган микроорганизмлар) учун озиқ бўлиб хизмат қилади ва моддалар алмашинуви маҳсулотлари орқали ўсимликнинг ўсиш ва ривожлани-шига таъсир кўрсатади. Физиологик фаол моддалар — витаминлар, ферментлар, фитоцидлар, алкалоидлар ўсимликка ва тупроқ микроорганизмларига таъсир қилиб, улар ҳаёт фаолиятини кучайтиради ёки, аксинча, сусайтириб қўяди, беданинг қари илдизлари ажратадиган сапонин алкалоиди бедазордаги ўсимлик тупи қалинлигини сийраклаштириб юборади ва беданинг ўрнига экиладиган экиннинг ўсиш ва ривожланишини сусайтиради. Шунга кўра, ғалла-ғўза-беда алмашлаб экишда бедани бир даланинг ўзида 2—3 йилдан ортиқ ўстиришга йўл қўймаслик керак.

Абдукарим Зикриеев.