ИЛДИЗ ТАРАЛАДИГАН ҚАТЛАМ

ИЛДИЗ ТАРАЛАДИГАН ҚАТЛАМ — ўсимлик илдиз тармоғи жойлашган тупроқ қатлами. Қ. х. да экиладиган бир йиллик ўсимликлар илдизининг асосий қисми (80% га яқини) ҳайдалма, баъзан эса ҳайдалма ости қатлам (60—80 см) да тарқалади. Шунинг учун бериладиган ўғитлар фақат ҳайдалма қатламга солинади. Сув бериш меъёрларини ҳисоблашда ғўза вегетациясининг биринчи даври (мева тугишгача) учун автоморф тупроқларда 70 см, мева тугиш даври учун эса 100 см чу-қурлик Илдиз тараладиган қатлам деб олинади. Дуккакли экинлардан беда илдизи тупроққа 7 — 10 м ва ундан ортиқ кириб боради. Мева дарахтларидан олманинг илдизи қалин қаватли бўз тупроқ ерларда 6 м чуқурликкача, тарқалиш доираси эса 12 м дан ортади, илдиз таралиш доираси шох-шаббалар доирасидан 1,5—2 марта катта бўлади.

Prev Article

ИЛДИЗ