ИЛДИЗ

ИЛДИЗ (математикада) — 1) соннинг илдизи — а сонининг я-даражали илдизи — я-даражаси а га тенг бўлган сон. Иккинчи даражали Илдиз, одатда, квадрат И., учинчи даражали Илдиз эса куб И. дейилади. Ҳақиқий сонлар соҳасида манфий сондан олинган квадрат Илдиз мавжуд эмас. Соннинг манфий бўлмаган квадрат илдизи шу соннинг арифметик илдизи дейилади. 2) тенгламанинг илдизи — i(x)—aoxf+ +а1х”~’ +… +я4=0 кўринишидаги алгебраик тенгламанинг илдизи аргумен-/ ининг шу тенгламани қаноатлантирувчи қиймати. (tx)=0 тенгламанинг илдизи (tx) кўпҳаднинг илдизи (ёки ноли) дейилади. Комплекс сонлар соҳасида ҳар қандай кўпҳад камида бит-та Илдизга эга. Агар а сони (tx) кўпҳаднинг илдизи бўлса, кўпҳад (х—а) га қолдиқсиз бўлинади.

Loading...