ИЛДИЗМЕВАЛИЛАР

ИЛДИЗМЕВАЛИЛАР, илдизмевалар — истеъмол қилинадиган қисми (меваси) илдизда бўладиган экин (сабзавот) лар; Сершира илдизи, яъни илдизмеваси учун экилади. Кўпгина Илдизмевалилар озиқ-овқат ва ем-хашак экини ҳисобланади. Бир йиллик Илдизмевалиларга редиска, икки йиллик Илдизмевалиларга сабзи, лавлаги, шолғом, брюква, петрушка, сельдерей, турп киради. Икки йиллик Илдизмевалилар уруғи сепилган йили тўпбарг чиқариб, илдизмева ҳосил қилади, иккинчи йили гулпоя чиқариб уруғ беради. Илдизмевалиларнинг меваси ғоят йирик бўлиши билан ажралиб туради, мас, япон турпининг оғирлиги 16—30 кг га, пастки барглари уз. 1 м га боради. Илдизмевада шакар (қанд лавлаги, брюква), инулин (сачратқи), крахмал (қатрон), витаминлар (сабзи, шолғом, редиска) тўпланади. Илдизмевалилар яхши ишлов берилган, унумдор, намгарчилик етарли ерларда мўл ҳосил беради.

Next Article

ИЛЕША